Ўзбекистон ХДП Чуст туман кенгаши томонидан Олмос ШФЙ оилавий поликлиникасида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида Қоракапа, Булоқбоши, Бирлик, Мунчоктепа, Бозорбоши, Ариқбўйи маҳаллаларида хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни аниқлаш ва олдини олиш мақсадида “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандлари учун бепул тиббий кўрик ўтказилди.
Олмос қишлоғининг жаъми аҳоли сонининг 15157 нафарини хотин-қизлар, 8469 нафарини 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар ташкил этади.
Қоракапа, Булоқбоши, Бирлик, Мунчоктепа, Бозорбоши, Ариқбўйи маҳалла фуқаролар йиғинининг 260 нафар хотин - қизлари бачадон бўйи саратони, кўкрак сут бези саратони, 86 нафар болалар анемия, қалқонсимон бези касалликлари бўйича шифор кўригидан ўтдилар.
Тиббий кўрик давомида 10 нафар болада камқонлик касаллиги аниқланиб, стационар шароитда даволаниши учун тавсиялар берилди ва ногиронлиги бор оилаларга бепул дори дармонлар тарқатилди. Бачадон бўйи касаллигига мойиллиги бор деб топилган 6 нафар аёлга даволаниши учун йўлланмалар берилди.
Якунда тиббий кўрик ўтказиш давомидаги фаол ҳамкорлиги учун бошланғич партия ташкилоти раиси Тошпўлатова Зухрахон туман партия Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.