Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди

 

Қорақолпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Фахриддин Халилаев томонидан Тахиатош туманидаги “Обод Макон” ҳамда “Марказий”маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашув ташкил қилинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги ПҚ-408-сонли Қарори мазмун-моҳияти ва унинг асосида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

Қарорда маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, жойлардаги ички йўллар, ичимлик суви, кўчаларнинг тунги ёритиш чироқлари ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратилиши назарда тутилганлиги айтиб ўтилди.

Шундан сўнг, аҳоли билан очиқ суҳбат бўлиб ўтди. Мулоқотда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг бир нечтаси жойида ҳал қилинган бўлса, қолган кисмини ўрганиб чиқишга ва назоратга олишга келишиб олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш