Давлат байроғи китобхонлар таърифида (видео)

Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 193-умумтаълим мактабида 2-сектор раҳбари ташаббуси билан туман ҳокимлиги, мактаб маъмурияти ҳамкорлигида маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи яна бир бор мадҳ этилди.

Зиё тараннум этувчи ушбу тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори, фалсафа фанлари доктори, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Сайёра Тўйчиева, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари жумладан, ЎзХДП Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ильхамов Мухтар Атхамович ҳамда туман депутатлари, Халқ таълими бўлими вакиллари ва кўплаб меҳмонлар иштирок этди.

Тадбирда Ватанни, давлат рамзларини, муҳаббатни ва китобхонликни мадҳ этувчи куй қўшиқлар баралла жаранглади.

Ижодий кеча сўнггида тадбирни ташкил этишда жонбозлик кўрсатган туман прокуратурасига, "Чаманзор" маҳалласи фаолларига ва 193-умумтаълим мактаби маъмуриятига миннатдорчилик билдирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш