Аҳоли муаммолари ўрганилди
Аҳоли муаммолари ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши раиси ўринбосари З. Тоғаева ҳамда Кармана туман Кенгаши раиси Ҳ. Рўзиевлар ташаббуси билан “Жалоир” маҳалласи фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.

Унда маҳалла раиси Д. Рўзиев, Кармана туман ИИБ подполковниги Чўлиев, туман хокимининг ёрдамчиси Ш. Исламов шунингдек, 50 га яқин аҳоли иштирок этди.

Қабулда маҳалла фуқароларининг мавжуд муаммо ва камчиликлари ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Хусусан, фуқаро Бобоқулов махсус тез тиббий ёрдам машинаси етишмовчилигидаги муаммоларни, Б. Эргашев уйини таъмирлаш учун ёрдам сўраб, фуқаро Ҳ. Мустафоева эски сим ёғочларни алмаштиришни сўраб, Эшпўлатова фарзандининг биринчи гуруҳ ногирони эканлиги сабабли дори-дармондан ёрдам сўраб мурожат қилди. Барча мурожаатлар ёзиб олиниб, ижроси бўйича партия Кенгаши ҳамда тегишли ташкилотларга йўналтирилди ва жамоатчилик назоратига олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш