Мақсад фаолиятимизни янада жонлантириш
Мақсад фаолиятимизни янада жонлантириш

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши томонидан Уйчи туман ҳокимлигида “Ўқув-семенарлари натижадорликка етаклайди” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари масъуллари, Уйчи туман Кенгаши депутатлари, тарғиботчилар гуруҳи аъзолари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.

Ўқувни вилоят партия Кенгаши раиси Илҳомжон Атабаев кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Уйчи туманида ташкил этилган ўқув семинаридан асосий мақсад Туман партия Кенгаши ташкилоти фаолиятини ўрганиш ва ижобий тажрибасини партия тизимида оммалаштиришга қаратилди.

Даставвал, семинар иштирокчилари туман партия кенгашининг шинам қилиб жиҳозланган хонасига ташриф буюриб, туман партия ташкилоти томонидан олиб борилаётган амалий фаолият акс эттирилган иш ҳужжатлари, “Депутатлар бурчаги” ва депутатларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди билан танишиб чиқдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Ўқув семинар дастурига кўра, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада жонлантириш, депутатларнинг сайловчилар билан алоқаларини янада жипслаштириш, депутатлик масъулиятини ошириш юзасидан Уйчи туман Кенгаши котибият мудири, туман партия гуруҳи раҳбари Акрамжон Абдуғаппаров тақдимот ўтказди ва бу борада туман партия гуруҳининг иш тажрибаси билан ўртоқлашди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партиянинг мафкуравий-тарғибот йўналишида ўтказилаётган тадбирларда Уйчи туман Кенгаши етакчилик қилиб келмоқда.

Уйчи туман партия Кенгаши партиянинг мафкуравий фаолиятини такомиллаштиришда ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратган - деди Республика Маънавият ва Маърифат маркази Уйчи туман бўлими мутахассиси Дилмурод Абдиқаххаров ўз сўзида. - Биз туман партия Кенгаши билан фаолиятимиз давомида ҳамфикр ва ҳамнафасмиз. Бугун партия кенгаши аъзолар сафи тобора кенгайиб бораётганлиги ҳам олиб бораётган тарғиботимиз таъсирчан ва самарали бўлганидан деб ўйлайман.

Шунингдек ўқувда шаҳар-туман партия ташкилотлари фаолиятини янада жонлантириш борасидаги ҳолат ва галдаги вазифалар ҳамда партия фаолиятига оид бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Семинар якунида партиянинг дастурий мақсадларига ҳайрихоҳ ёшларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш