«Ёшларга кўмак»
«Ёшларга кўмак»

 

Жиззах вилоятида «Ёшларга кўмак» лойиҳаси доирасида Ш. Рашидов туманидаги Олмачи МФЙни ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирда ЎзХДП Жиззах вилоят, Ш.Рашидов туман кенгаши масъул ходимлари, Жиззах шаҳри ва Ш.Рашидов тумани аҳоли бандлигига кўмаклашувчи марказ, Олмачи маҳалласи ёшлар етакчиси ва маҳалладаги ёшлар иштирок этди.

Ёшлар, хотин-қизлар бўш иш ўринлари билан танишиб, мутахассисликлари бўйича ишга жойлашди.

Иштирокчиларга мамлакатда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати, унинг асосий тамойил ва устувор йўналишлари, ҳозирги мураккаб глобаллашув даврида, ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган бир шароитда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан боғлиқ долзарб вазифалар ва уларни ҳал этиш йўллари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, оила, маҳалла, таълим-тарбия институтларининг бу борадаги роли ва аҳамияти борасида тушунчалар берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш