Тахиатош туманида «Аёлларга кўмак» лойиҳаси ўтказилди
Тахиатош туманида «Аёлларга кўмак» лойиҳаси ўтказилди

 

Ўзбекистон ХДП Тахиатош туман кенгаши томонидан Тахиатош тумани «Найман» овул фуқаролар йиғини ҳудудида «Аёлларга кўмак» лойиҳаси ташкил этилди.

Мақсад Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган муҳим вазифаларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек, боқимандалик кайфиятида юрган шахслар муаммоларини бартараф этишда кўмак бериш орқали уларни боқимандалик кайфиятидан, оилаларни камбағалликдан чиқариш, кам таъминланган, ишсиз, ногиронлиги бўлган инсонларни хоҳиши ва қобилиятига қараб касб-ҳунарга ўқитиш, уларга хусусий тадбиркорлик ҳамда томорқа хўжаликларини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашишдан иборат.

Партия масъуллари ва депутатлар томонидан «Аёлларга кўмак» лойиҳаси доирасида «Найман» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи хотин-қизлар билан суҳбат қилинди ва мурожатлари тингланди. Хотин-қизлар томонидан асосан иш билан таъминлаш, тадбиркорлик билан шуғулланишда ҳуқуқий ёрдам сураб ҳамда имтиёзли кредит олиш масалаларида мурожатлар келиб тушди.

Ушбу мурожатларни Халқ деутатлари Тахиатош туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари томонидан ижобий ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб олиниб, амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш