Хотин-қизлар сафи кенгаймоқда
Хотин-қизлар сафи кенгаймоқда

 

Маълумки, ўз сафларини янги аъзолар ҳисобига кенгайтириб бориш, сиёсий партиялар олдида турган асосий вазифалардан бири саналади. Партия ғояларини тарғиб қилиш, дастурий мақсадларини амалга ошириш, энг асосийси, ўз электорати манфаатларини самарали ҳимоя қилиш кўп жиҳатдан уни қўллаб-қувватловчи тарафдорлари ва албатта-аъзоларининг сони билан бевосита боғлиқдир.

Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши томонидан партия электорати манфаатларига қаратилган лойиҳа доирасида 3-сон оилавий поликликада ўтказилган тадбир жараёнида 8 нафар хотин-қизлар партия сафига аъзо бўлиш истагини билиришган эди.

Мазкур тиббиёт масканида янги аъзоларга гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.

Эътиборли томони, ушбу масканда фаолият олиб борувчи ходимлардан яна тўрт нафари партия сафига аъзо бўлиш истагини билдиришди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш