Хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинади
Хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинади

 

Ўзбекистон ХДП Қувасой шаҳар кенгаши ҳамда Қувасой шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими, шаҳар ИИБ ЖХХҲПБ ХҚМБ катта инспектори ҳамда психолог мутахассислар билан ҳамкорликда аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг ижтимоий мослашув маслаҳат хонасида ижтимоий химояга мухтож, химоя ордери олган, оилавий номуроса, шахсий ҳаётида муаммоларга учраётган хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди.

Мутахассислар томонидан хотин-қизлар билан ўтказилган суҳбатларда муаммоли вазиятлардан чиқиш, унга ечим топиш, оилада соғлом муҳитни шакллантириш ва бошқа мавзулар юзасидан самимий суҳбатлашилди ва уларга хуқуқий ва психологик маслаҳатлар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш