Аёллар муаммолари ҳал этилмоқда
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши вакиллари Пахтакор туманидаги Пахтакор маҳалласида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар билан учрашди.
Уйма-уй юриб, олиб борилган суҳбатлар натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни “Аёллар дафтари”га киритиш, соғлиқни сақлаш, электр таъминоти масалаларида мурожаат қилган хотин-қизларнинг муаммолари тингланди.
Ўтказилган лойиҳа доирасида аёлларнинг жамиятдаги ўрни, маҳаллалардаги хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим, тиббиёт ва бошқа соҳаларда аёлларга берилаётган имкониятлар, янги қабул қилинаётган қонун, Қарор ва Фармонлар ижроси бўйича ўз фикр-мулоҳазалар бирдирилди.