Депутат стипендиялари тақдим этилди
Халқ демократик партияси Марғилон шаҳар кенгаши томонидан Марғилон шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабида шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов иштирокида "Ёшларга кўмак" лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Иброҳимжон Расулов томонидан аълочи, ташаббускор, намунали ҳулқли ўқувчилардан 10 нафари саралаб олиниб, уларга "Депутат стипендияси" тақдим этилди.
Стипендия ўқувчиларни аъло баҳоларга ўқишга ва ўз устида ишлашга, илм ва одоб-ахлоқлари билан бошқаларга намуна бўлиш мақсадида таъсис этилган. Бу ўқувчилар ҳар чорак якунида рағбатлантириб борилади.