Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят Жарқўрғон туман ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати M. Mустанова, Жарқўрғон туман ИИБ ЖХХ ХПБ ХКМБ катта инспектор подполковниги Ю. Имомова, “Дўстлик” мфй хотин-қизлар фаоли, партия аъзоси С. Maмадиева ҳамда Ўзбекистон ХДП Жарқўрғон туман Кенгаши ҳамкорлигида тумандаги 7-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида юқори синф ўқувчи қизлари иштирокида “Биз зўровонликка қаршимиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда соҳа ходимлари, депутат томонидан хотин-қизларни ҳимоялаш механизмини кучайтириш мақсадида “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги, ушбу қонуннинг мақсади хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилганлиги, ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, тазйиқлар ва зўравонликдан жабрланганларни ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш ҳам қонуннинг муҳим мақсадларидан бири эканлиги тўғрисида батафсил тушунтирилди.
Мулоқот давомида ўқувчи қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишиб, яна бир карра ҳуқуқий саводхонлигини оширишди.