Муҳтарам президентимиз ташаббуси билан жойларда тиббий хизматнинг самарадорлигини ошириш, қолаверса тиббиёт ходимларини рағбатлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентинииг "Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлашда ҳудудларда жадал ишлар амалга оширилмоқда. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда 2022 йил давомида маҳалла тиббий пунктларини ташкил этишда Жиззах вилояти учун жами 61 дона, шундан Шароф Рашидов тумани учун 11 дона контейнерлар олиб келинган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўрол Ўрозбоев ўз сайлов округидаги аҳоли учун қуриб битказилган тиббиёт контейнерларининг аҳволи билан қизиқди. Ш. Рашидов туманига 10-та контейнер келтирилган бўлиб, 1-таси ҳали битказилмаган. Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг сифатини яхшилаш, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш ва фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси айрим ҳудудларда тўлиқ якунига етмаганига гувоҳ бўлинди.
Аҳоли соғлиғи - жамиятнинг энг катта бойлигидир. Айнан шу боис ҳам, муҳтарам юртбошимиз аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Ш. Рашидов туман марказий касалхонасида 920.0 млн сўмлик, Бобур филиали ва Куёвбоши оилавий поликлиникасида 1 млрд.503.0 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Депутат У.Ўразбоев Жиззах шаҳар ҳокими К. Холмуродов билан бирга аҳоли вакиллари, маҳалла фаоллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда иштирок этди. Мулоқотда бугун Янги Ўзбееистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида аҳоли вакилларига тушунчалар берилди. Йиғилишда турли масалаларга дори жами 68 та мурожаат қабул қилинди, шундан 2 та масала Республика миқёсида, 3 та масала вилоят миқёсида ҳамда 63 та турли хил масалалар шаҳар миқёсида ижобий ҳал этилишига келишилиб олинди. 15 та масала эса жойида ижобий ҳал этилди.