Тиббиёт контейнерларининг ҳолати ўрганилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўрозалиева ўз ҳудудидаги сайловчилари билан учрашмоқда.
Учрашувлар доирасида қишлоқларда тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида туман ҳудудига келтирилган контейнер ФАП ларнинг бугунги ҳолати билан яқиндан танишди.
Қорақурсоқ, Тигириқ, Гулшан ҚФЙ марказидаги контейнер ФАПлар кўздан кечирилганда бир қатор камчиликлар аниқланди. Бу борада мутасаддилар огоҳлантирилиши қайд этилди.