Бойсунда аёллар дафтаридаги аёлларга тикув машиналари топширилди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сонли қарорига мувофиқ, 12 турдаги субсидиялар ҳоким ёрдамчилари тавсияларига асосан берилиши белгиланган.
Ушбу субсидиялар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи фуқароларнинг мурожаатлари бўйича уларнинг ўзини-ўзи банд қилиши ва доимий даромадга эга бўлишлари мақсадида берилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Бойсун туман котибият мудири, Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати З. Ўзбекова ҳамда депутатлик гуруҳларининг тавсияларига асосан, Бойсун туманида яшовчи 37 нафар "Аёллар дафтари"даги хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари берилди.