Аёлларга яратилаётган шароитлар ҳақида тушунчалар берилди
Тошкент шаҳар Чилонзор туманининг 14-Тўхтагул округида депутат ва сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот мобайнида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланишини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлашга, аёллар салоҳиятини тўла намоён этишига, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш борасида тушунтириш олиб борилди.
Шунингдек, хотин-қизлар чинакам бахтли яшаши учун, уларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш, интеллектуал ва маънавий юксалиши учун зарур имкониятлар яратиш мақсадида амалга оширилиши зарур омиллар муҳокама этилди.