Ёшлар билан мулоқот
Ёшлар билан мулоқот

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Фориш туман кенгаши томонидан Хонбанди МФЙ нида «Депутат ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди.

Мулоқотда ёшларга ҳаётдаги мақсад, келажакдаги режаларни тузиш ва уларни амалга ошириш йўллари юзасидан керакли тавсиялар берилди.

Маълумки, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларимизни ватанпарвалик руҳида тарбиялаш, уларда миллий қадрият ва анъаналаримизга нисбатан ҳурматни янада кучайтириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Мулоқотда шунингдек, кам таъминланган оилалар фарзандлари муаммоларини хал этиш юзасидан ҳам фикр-мулоҳазаларни билдирилди.

Туман Кенгаши депутати Г. Каримова ва туман кенгаши раиси Н.Ирисовалар ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш