Хотин-қизлар муоммолари ўрганилмоқда
Хотин-қизлар муоммолари ўрганилмоқда

 

Таъкидлаш жоизки, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бугунги кунлаги долзарб масалалардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир қатор Фармон ва қарорлари айнан ушбу масалага йўналтирилганлиги ва уларнинг жойлардаги ижросини таьминлашда иштирок этиш нафақат шу ишга масъул давлат идоралари, балки сиёсий партиялар ва уларнинг депутатлик бирлашмалари олдида турган асосий ваифаларидан саналади.

Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши партия гуруҳи аъзолари партиянинг дастурий ва Сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, хотин-қизларга кўмаклашиш мақсадида “Аёллар билан юзма-юз” ва “Депутат маҳаллада”лойиҳалари доирасида “Заргарлик” МФЙда истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган, ногиронлиги ёки қарамоғида ногирон фарзанди бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг аҳволини ўрганиб чиқди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган соғлиқни тиклаш, бандлик, уй-жойни таъмирлаш, уй-жой билан таъминлаш каби масалалар мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, таклиф-тавсиялар берилгани ҳолда айрим масалаларни депутатлик сўрови орқали ҳал этиш чоралари белгиланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш