Сурхондарё вилоят Шўрчи туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ХДП Шўрчи туман партия Кенгаши, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ташаббуси билан тумандаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган (кўзи ожиз ва заиф кўрувчи) болалар учун ихтисослаштирилган 125-сонли “Нурли маскан” мактаб интернати тарбияланувчилари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрикдан сўнг алоҳида суҳбат ташкил қилиниб, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги ва опа-сингилларимизнинг ижтимоий ҳимояси партия электоратининг ҳам диққат-марказида турган масалалардан саналиши ҳамда бу борада энг олис маҳаллаларда яшовчи хотин-қизлар ҳаёти қамраб олиниши ҳам партия ташкилотининг олдида турган долзарб масалалардан эканлиги, депутатлар ташаббуси билан бир қанча яхши ишлар ишлар амалга оширилганлиги тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.
Тадбир давомида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилиниб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, соғлом овқатланишнинг соғлиқни сақлашдаги аҳамияти тўғрисида хам тушунчалар берилди.