Соғлом онадан соғлом фарзанд дунёга келади. Ўзи бахтли аёлгина ўзига ишонган, кучли фарзандларни тарбиялайди.
Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Қўйтош даволаш бўлимида Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши депутати Акмал Исмаилов билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, уларда учрайдиган касалликларни даволаш борасида олиб борилаётган ишларни аҳолига етказиш мақсадида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда депутат А.Исмаилов сўзга чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган имкониятлар ҳақида гапириб ўтди. Сўнг бўлимда даволанаётган 2 нафар ёш болалар ва 5 нафар аёл беморлар ҳолидан хабар олинди.
Шунингдек, уларга яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Касалхонани ўзида ташкил этилган ижтимоий дорихона фаолияти ҳам текширилиб, дориларнинг сақланиш шароитлари ва сақлаш муддатлари кўздан кечирилди. Қўйтош даволаш бўлимида хотин-қизларни кўрикдан ўтказиш учун Туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда зарур керакли тиббиёт аппаратлар билан таъминлаш бўйича ўзаро келишиб олинди.