Ўзбекистон ХДП Зафаробод туман кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгаш депутати Б. Хамрақулов томонидан 2022 йилга мўлжалланган Иш режасида белгиланган вазифалар ижросини таьминлаш, Ёшлар билан учрашиб муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Депутат ва ёшлар “ лойиҳаси доирасида Писталикен МФЙ да тадбир ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ёшлар форумида илгари сурган ташаббус - “1+1” лойиҳаси бўйича “ёшлар темир дафтар”ига киритилган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш орқали темир дафтардан чиқариш чораларини кўриш юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида маьлумотлар берилди.
ЎзХДПнинг Сайловолди Дастурида ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш ва бу орқали “Ёшлар дафтари”дан чиқариш тўғрисида, мамлакатимизда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун яратилган ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар юзасидан ёшларга тушунчалар берилди.