Депутат ва ёшлар учрашуви
Депутат ва ёшлар учрашуви

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят Тошлоқ туман ташкилоти томонидан туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда "Депутат ва ёшлар учрашуви" лойиҳаси доирасида "Тоғлиқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10-умумтаълим мактабида "Огоҳликка даъват – бугунги куннинг асосий талабидир" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўқитувчи ва ўқувчилар ёшлар иштирокидаги мулоқотда "Сохта даъволар" номли видеофилм намойиш этилди.

Сўзга чиққан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Тошлоқ тумани бош мутахассиси Тўлқинжон Абдуллаев, Халқ Демократик Партияси туман ташкилоти раиси, туман кенгаши депутати Турсунбой Солиевлар бугунги кунда муқаддас динимиз софлигини асраш, ижтимоий-маънавий муҳитни ва аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, Ёшлар етакчиси, аёллар фаоли билан ҳамкорликда ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган амалий ишлар ҳақида маълумот бериб ўтишди.

Шунингдек, ёшлар ва аёллар жиноятчилигиннги олдини олиш, эрта турмуш каби иллатларга йўл қўймаслик масалаларида бевосита ота-оналарнинг ва ўқитувчи педагогларнинг ўрни ҳамда роли хақида ҳам суҳбатлашилди.

Тадбир сўнггида ёшлар ўртасида 21 октябрь – Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлиги муносабати билан "Ўзбек тилим – менинг фахрим" мавзусида челленж ташкил этилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш