Электрон бошқарилувчи аравача топширилди
Электрон бошқарилувчи аравача топширилди

 

Ҳаёт жуда кенг тушунча. У чархпалак мисоли айланади. Бугунни эртага топиб бўлмайди. Кунлар шу зайлда ўтади. Ким учундир шодон, ким учундир маҳзун. Кимдир соғлом, кимдир жони оғриб, шифтга тикилиб инграган.

Олийгоҳни тамомлаган Шоислом аграномлик дипломини олиб, она шаҳри Шўрчига қайтиб, меҳнат фаолиятини бошлади. Ногоҳоний тасодиф туфайли оғриб қолган Шоислом ҳаракатланишдан-да тўхтади. Уч йил деганда иссиқ-совуқни фарқлай бошлаган Ш. Мусаев тиббий муолажаларни олиб, ҳаракатлана бошлади.

Соғайишга, тенгдошлари сингари ўйнаб-кулишга, орзуларини ушалишига умид қилиб, ҳаракат қилаётган Шоисломга Ўзбекистон ХДП Шўрчи туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ботир Ражабов ташаббуси билан электрон бошқарилувчи аравача берилди.

Кутилган ва кутилмаган воқеаларга бой бўлган ҳаётимизни қадрига етиб, ҳар кунимизни эзгу ниятлар, яхшиликлар ва меҳр-муҳаббат билан бошласак яшашнинг ўзгача завқи бўлади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш