Аёл она сифатида муқаддас, умр йўлдош сифатида эъзозли
Аёл она сифатида муқаддас, умр йўлдош сифатида эъзозли

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007-йил 18-декабрдаги йиғилишида “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш тўғрисида”ги 62/136-сонли резолюқияси билан 15 октябр — Халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида расман эълон қилинган бўлиб, бугунги кунда мазкур сана дунёнинг кўплаб давлатларида кенг нишонланиб келмоқда.

15 октябр — Халқаро қишлоқ аёллари кунига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида Сурхондарё вилоят Бойсун туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ўзбекистон ХДП Бойсун туман кенгаши ва депутатлик гуруҳи ташаббуси билан тумандаги “Чорчинор” маҳалласида “Аёл она сифатида муқаддас, умр йўлдош сифатида эъзозли” мавзусида 52 йил бирга яшаган Ашуровлар оиласи ҳамда 41 йил бирга яшаган Қурбоновлар оиласи билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда узоқ йиллар бирга умргузаронлик қилган оилаларнинг ҳаёт йўллари, қувончу-ташвишлари ҳақида суҳбатлашилди.

Тадбир сўнггида ташкилотчилар томонидан ушбу оилаларга эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш