ЎзХДП Фарғона шаҳар ҳамда Қувасой шаҳар кенгашлари ташаббуси билан “Янгиобод” МФЙ, "Янги-сой", "Шакар қишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғинларида “Соғлом аёл керак, ҳаётга” лойиҳаси доирасида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандлари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.
Унда кардиолог, окулист, невропатолог, хирург, УЗИ шифокори, аёллар ва болалар шифокори каби турли йўналишдаги тиббиёт мутахассислари жалб этилди. Кўрик жараёнида ҳудуд аҳолиси ўртасида, жумладан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турган хотин-қизлар ва фарзандларимизга соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, касалликларни бошланиш даврида аниқлаш ва даволаш чораларини кўриш, эрта туғруқ ва болалар ўлимининг олдини олиш каби қатор масалалар юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.
Кўрикда ўзгалар парваришига мухтож бемор Дилшода Шералиева мутахассислар томонидан уй шароитида тиббий кўрикдан ўтказилди ва бепул дори дармон воситалари берилди.