Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида узоқ йиллар вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган, марҳума Мавлуда Қобилова хотирасига бағишланган “Юрагига Сурхондарё сиғган аёл” деб номланган маънавий-маърифий, спорт тадбири ташкил этилди.
Унда туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ХДП Денов туман кенгаши, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, институт ўқитувчилари ва талаба ёшлари, журналистлар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда хотин-қизлар ўртасида спортнинг шахмат-шашка ва стол тенниси турлари бўйича мусобоқа бўлиб ўтди. Бахслар ғолибларига Денов тумани ҳокими А. Алламурадов, хотин-қизлар бўйича ҳоким ўринбосари Н. Лутфуллаева, туман партия кенгаши раиси Х. Мирзаевлар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим этилди.