Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддас Ўразалиева, Жиззах вилояти Янгиобод туман Маҳалла ва Нуронийларни қуллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи Н. Исроилов, туман ҳокими ёрдамчиси Д. Исроилов, депутат ёрдамчиси Д. Қузиев ва туман Кенгаши депутатлари Янгиобод тумани Сармич МФЙда яшовчи фуқаро Б. Тошматов хонадонида бўлишди. Б. Тошматовнинг мурожаати ўрганилди ва мурожаатни ижобий хал қилиш учун кўрсатмалар берилди.
Шу куннинг ўзида Янгиобод тумани III секторга қарашли Дўстлик МФЙ Намингон қишлоғидаги 10-мактаб биносида сайёр қабул ўтказилди. Намингон қишлоқ аҳолисига Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар ва 15-16 сентабрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай саммитида кўрилган масалалар юзасидан тўлиқ тушунчалар берилди. Аҳолининг мурожаатлари тингланди ва қишлоқдаги 10-мактаб биносига 800 м масофадан ичимлик суви тармоғи тортиш, қишлоқни туман маркази билан боғловчи йўлни таъмирлаш масалалари муҳокама қилинди. Фуқаролар томонидан ушбу мактабга қарашли, ҳозирда фойдаланилмаётган бинонинг 2 та хонасини боғча учун ажратиш таклиф этилди. Мазкур масалани ҳал этиш учун Мактабгача таълим вазирлигига депутат сўровномаси юборишга келишиб олинди. Қишлоқ аҳолиси учун зарур булган 1 дона 3 хонали контейнер мед-пунктини олиб келиб, ташкил этиш масаласи ижобий хал этилди.
Сафар давомида Янгиобод туман Баландчақир МФЙ Янги-Ҳаёт кўчасида ҳам сайёр қабул ўтказилди.