Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 25-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошлоқ туман ташкилоти раиси, туман кенгаши депутати Турсунбой Солиев, ижрочи котиб Гулбаҳор Раҳимова ва мактаб директори, туман кенгаши депутати Махфузахон Темировалар иштирокида "Устозлар доимо эътиборда" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Сўзга чиққанлар бугунги кунда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан таълим соҳасини янада такомиллаштириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти аниқ далиллар асосида гапириб берди.
Мазкур маънавий-маърифий тадбир давомида ўқувчи ёшлар устозларни улуғловчи ўзларининг театрлаштирилган чиқишлари орқали барча иштирокчиларнинг дилларига қувонч бахш этдилар. Тадбир сўнггида азиз устозларга ХДПнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.