Устоз! Мана шу биргина сўзнинг замирида олам-олам маъно бор.
Қайси тилда, қайси оҳангда айтилмасин, бу сўзни айтмаган, унга эҳтиром кўрсатмаган одам топилмаса керак. Зеро, ҳар ким ўзини таниши учун ўрганган билимларининг ҳаммасини устозлардан оладилар.
1-октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида Халқ демократик партияси Денов тумани кенгаши томонидан бир гуруҳ устозлар тақдирланди.
Тадбирда тумандаги таълим муассасалари мутасаддилари ҳамда таълим муассасаларида фаолият кўрсатиб келаётган илғор ўқитувчилар, тизимда самарали меҳнат қилган фахрий устоз-мураббийлар иштирок этди. Устоз ва мураббийлар, меҳнат фахрийларига, партиямиз фаолларига ЎзХДП Марказий Кенгашининг Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ҳасан Мирзаев,
ЎзХДП Денов тумани кенгаши раиси.