Билимли ёшлар келажак пойдевори!
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши ва халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгаши депутатлари ва туман халқ таълими масъул ходимлари иштирокида 1- ва 5-сонли умумтаъли мактабларида “Депутат ва ёшлар” учрашувлари ташкил этилди.
Мулоқотларда ёшларни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, жамиятда қонун устуворлигини тарғиб этиш, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ёшлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиш, билим олиш, Ватанни асраб-авайлашнинг моҳияти ҳақида батасфил суҳбатлашилди. Учрашувларда ёшлар ўзларини қийнаётган муаммоларнинг ечими юзасидан ўз таклифларини билдирди.