Ўзбекистон ХДП Наманган туман кенгаши томонидан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Ёшлар етакчилари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда Вилоят ва туман партия кенгашлари масъул ходимлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари ҳамда Туман савдо саноат палатаси раҳбари, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбарлари, ёшлар етакчилари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Зиёвуддин Мансур томонидан бугунги кунда Янги Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳар бир инсоннинг шаъни, қадр-қиммати, фаровонлиги ва манфаатлари тўғрисида ғамхўрлик қиладиган, инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатни барпо этиш ҳамда мустаҳкамлаш, очиқ, адолатли ва баркамол фуқаролик жамиятини шакллантириш, мамлакатимизнинг барқарор ривожланишини таъминлашдан иборатдир.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши раиси ўринбосари Мўътабар Қозиева партиянинг дастурий мақсадлари, партияга қандай тартибда аъзоликка қабул қилиниши ва қандай тартибда аъзолик сафидан чиқиш тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди ва бир неча йиллар партияда фаолият олиб борган, Туман савдо-саноат палатаси раҳбари Акрамова Машхура, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Нилуфар Қаххароваларнинг партиянинг лидер ёшлари сафидаги фаол ташаббукорликлари эътироф этилди.
Тадбир давомида ёшлар етакчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари томонидан жавоб берилди.
Туман ёшлар ишлари агентлигининг 30 нафардан зиёд ёшлар етакчиларига тадбир якунида партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.