Меҳр-мурувват инсон безаги
Сурхондарё вилоятининг Халқ депутатлари Шеробод туман Кенгаши депутатлари ташаббуси билан Шеробод туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси ва туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими билан ҳамкорлик “Ғуржак-2” маҳалласида истиқомадқилувчи 1-гуруҳ ногирони О.Қулматовга ҳамда “Нуртепа” маҳалласида истиқомад қилувчи 1-гуруҳ ногирони О.Нормуродовага электрон ногиронлик аравачалари етказиб берилди.
Бугунги кунда муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш, имконияти чекланган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида мамлакатимизда қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур ҳайрли ишни ҳам бу соҳадаги ишларнинг кичик бир намунаси дейиш мумкин.