Фаол ва фидойи ўқитувчилар тақдирланди
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни байрами муносабати билан кўплаб учрашувлар, байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари томонидан ҳам қатор учрашувлар, мулоқотлар ўтказилиб, устозларга эҳтиром кўрсатилмоқда.
Хусусан, пойтатимиздаги 142-, 14-умумтаълим мактабларида бўлиб ўтган тадбирларда сўнгги йилларда мамлакатимиз таълим тизими тубдан ислоҳ қилинаётганлиги, ўқитувчиларнинг ойлик маоши кўпайтирилганлиги, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, янги давр педагогларини тарбиялашга катта эътибор қаратилаётганлиги алоҳида тилга олинди.
Фаол ва фидойи ўқитувчиларга Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар Кенгашининг фахрий ёрлиқлари топширилди.