Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темировнинг сайлов окгуридаги бугунги учрашувлари Косонсой туман "Бўстон" маҳалласидаги аҳоли вакиллари билан мулоқотдан бошланди. Суюлтирилган газ, ичимлик суви таъминоти, ободонлаштириш каби бир қатор масалалар муҳокама этилиб, ҳал этилди.
Шунингдек, ҳудудда 500 нафарга яқин боғча ёшидаги болалар борлиги инобатга олиниб, мактабгача таълим ташкилоти қуриш бўйича фикрлар билдирилди. Шу билан бирга, аксарият мактаб ўқувчилари мактабга кетишда Косонсой-Наманган магистрал йўлини кесиб ўтишида хавф-хатарларнинг олдини олиш учун кўчма светофор ташкил этиш таклифи билдирилди.
Депутат ушбу маҳалланинг кўчаларида бўлиб, кўчалар кесимида аҳоли муаммоларини ўрганиш билан бир қаторда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ишлари олиб борилди.
Учрашувлар давомида тумандаги 33-сонли мактабга ташриф буюрилди. Депутат билан доимий мулоқотда қўшимча ўқув биноси қурилган мактаб фаолияти ўрганилди. Янги ўқув биносини жиҳозлаш масаласи мутасаддилар билан муҳокама этилди.