Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят Тошлоқ туман кенгаши раиси, туман кенгаши депутати Турсунбой Солиев, туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими раҳбари Зиёдахон Аҳмедовалар ногиронлиги бор оилаларда истиқомад қилаётган фуқаролар ҳолидан хабар олди.
Хусусан, Гузарбоши маҳалласи Улуғбек кўчасида яшовчи, 1966-йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони Ўринов Иқболжон Рўзиматович билан самимий суҳбатлашилди. Иқболжонга давлатимиз томонидан ажратилган замонавий электроюритмали ногиронлик аравачаси топширилди. Ўз навбатида Иқболжон қўлини дуога очиб, муҳтарам Президентимизга, Вилоят ва туман ҳокимларига ва барча ташкилотчиларга яратиб берилаётган имтиёзлар ва кўрсатилаётган меҳр-мурувватлар баробарида чексиз миннатдорлигини билдирди.
Жорий йилнинг ўзида саксон нафар ногиронлиги бор, ўзгалар кўмагига муҳтож фуқароларга ногиронлик аравачаси топширилди. Шундан ўнтаси замонавий русумдаги электроюритмали ногиронлик аравачаларидир - дейди Зиёдахон Аҳмедова.
Бу каби ҳайрли ва савобли ишлар бундан буён ҳам изчил давом эттирилади.