Қораўзакда кўзи ожизлар жамияти ташкил этилган кун муносабати билан спорт мусобақаси ташкил этилди
Қораўзакда кўзи ожизлар жамияти ташкил этилган кун муносабати билан спорт мусобақаси ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Қораўзак тумани кенгаши, туман Кўзи ожизлар жамияти, Ногиронлар жамияти томонидан Қорақалпоғистон кўзи ожизлар жамияти ташкил этилганлигининг 85 йиллиги муносабати билан имконияти чекланган, ногиронлиги бор шахслар ўртасида спортнинг Армрестлинг тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, хайрли ишларни амалга ошириш, беғараз ёрдам кўрсатиш – миллий қадриятларимиз илдизларидан бўлиб, истиқлолимиз шарофати билан барҳаёт яшаб келмоқда.

Имконияти чекланган кишиларга кўмаклашиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, имкон даражасида меҳнатга жалб этиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида иштирок этишларига эришиш ва хақ- хуқуқларини ҳимоя қилиш борасида доимий ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятининг ташкил этилиши ана шу ғамхўрликнинг ёрқин намунаси бўлди. Жамият ўзининг низоми асосида ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида фаолият кўрсатмоқда.

Бундан 85 йил аввал Қорақалпоғистон Республикасида ҳам жамиятнинг бўлими ташкил топди. Ҳозирда барча шаҳар ва туманларда бўлинмалари самарали иш олиб бормоқда.

Тадбирдан кўзланган мақсад туман ҳудудида яшовчи кўзи ожизлар жамияти аъзолари ўртасида спортнинг Армрестлинг тури билан шуғулланишга қизиқишни ошириш ва бу спорт турини ривожлантириш, кўзи ожиз фуқароларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, истеъдодларни аниқлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.

Шунингдек, мусобақа сўнггида барча ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш