Депутат маблағидан маҳаллага кузатув камералари ўрнатилмоқда (видео)
Халк депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ҳамидов Улуғбек Халикович сайланган ҳудуд - "Ватан" маҳалласида энг замонавий кузатув камералари ўрнатилмоқда. Сайловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, депутат маблағидан 75 та кузатув камераларини ҳудудга ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Депутатнинг маҳаллани ободонлаштириш, тозалик масалаларига эътиборни кучайтириш, мавжуд қурилиш ишларини сифатли тугатиш ва аҳолига қулай шароитлар яратиш юзасидан олиб бораётган фаолиятидан аҳоли миннатдор.