Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун!
Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун!

 

ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши томонидан жойларда аҳолини қийнаётган долзарб масалалар юзасидан мутахассислар иштирокида очиқ мулоқот тарзидаги давра суҳбатлари мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгаши депутати Б.Ҳамрақулов, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи О.Эшбеков, ЎзХДП ишчи гуруҳи иштирокида тумандаги Писталикент МФЙда аҳолининг муаммолари бўйича ўрганиш олиб борилди. Учрашув давомида кўплаб йўл қўйилган камчиликлар хусусида гаплашилди.

Мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга хат юбориш ва ижобий ҳал этиш бўйича келишиб олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш