Ижтимоий ҳимоя асосий мақсадимиздир!
Ижтимоий ҳимоя асосий мақсадимиздир!

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан 41-Хатирчи сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Камолиддин Нурмуродов Навоий вилояти Хатирчи туманидаги сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда номзод дас­турида белгиланган муҳим ҳаётий масалалар қизғин ­муҳокама қилинди. Дастлаб номзоднинг ишончли вакили унинг таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг номзод ўз Сайловолди дастури ҳақида маълумот берди. Номзоднинг сайловолди дастуридаги пенсия таъминотини такомиллаштириш, коммунал хизматлар тарифларини мақбуллаштириш, тиббий хизмат сифатини юксалтириш билан боғлиқ ёндашувлар сайловчиларни кўпроқ қизиқтирди. Учрашувдаги савол-жавоблар асосан ана шу масалаларни қамраб олди.

 

Хуршида НАРЗИЕВА,

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш