Ўзбекистон ХДП Наманган туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Умиджон Солиев ташаббуси билан сайлов округидаги фуқароларнинг мурожаатларига асосан Ибрат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 20-сонли мактабнинг иситиш тизимини яхшилаш масаласи "Очик бюджет" порталига киритилди.
Депутат овоз бериш жараёнлари билан танишиш ҳамда ҳудуд аҳолиси кайфиятини ўрганиш мақсадида мактабда ва маҳаллада фаоллар билан мулоқотлар олиб борди. Шунингдек, депутат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида ҳам батафсил тушунчалар берди.
“Конституциявий ислоҳотлар – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, даҳлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлар кафолати” мавзусидаги суҳбатда қонун лойиҳаси бўйича ўқитувчилар ва фаоллар билан фикрлар алмашди.