Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 24-сентябрдаги “Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабалар томонидан тўланадиган ижара тўловларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори ижроси, талабаларга яратилган шароитларни ўрганишди.
Ёшлар парламенти аъзоси, ЎзХДП Марказий Кенгаши ёшлар сектори раҳбари, депутат М.Низомиддинов, ЎзХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Н.Ишметова, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати У. Хамидов, ЎзХДП Юнусобод туман Кенгаши раиси Ш.Содиқов ва ЎзХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Ҳ.Раҳматовлардан иборат ишчи гуруҳ Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалар турар жойида бўлишди.
Ўрганиш жараёнида ётоқонага боқувчисини йўқотган, кўп болали, “Темир дафтар”га, онаси “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг, 1- ва 2- гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг фарзандлари бўлган, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган оила аъзолари бўлган талабалар ва олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари” киритилган талабалар жойлаштирилганлиги аниқланди.
Бугунги кунда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 4 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, ўрганиш олиб борилган талабалар турар жойи 495 ўринга мўлжалланган ва бугунги кунда 429 нафар талаба жойлаштирилган. Улардан:
- 25 нафари олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзанди;
- 10 нафари “Ёшлар дафтари” кирган талабалар;
- 8 нафари “Темир дафтар”га киритилган оила фарзанди бўлган талабалар;
- 6 нафар боқувчисини йўқотган талабалар;
- 3 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган оила фарзанди бўлган талабалар;
- 1 нафар ногиронлиги бўлган талабадир.
Ётоқхонада яна 66 та бўш жой бўлиб, агар яна кам таъминланган оилалар фарзандлари келса хона билан таминлаш имконияти мавжуд.
Шу билан бирга ўрганиш давомида талабалар турар жойидаги маънавият хоналари, кутубхона, дам олиш хонаси, ошхона, қўшимча хизмат хоналарида яратилган шарт-шароитлар, талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларга зарур бўлган қўшимча шарт-шароитлар кўздан кечирилди.
Якунда депутатлар талабалар билан самимий суҳбат қуришди, уларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.