Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Учтепа туманидаги Учтепа МФЙ раиси, партиямиз фахрийси Илҳомов Мухторжон Атхамович томонидан тумандаги 3-сектор таркибидаги Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Унда Агентликнинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари келажакдаги режалар, мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.
Маълумки, ёшлар ишлари агентлиги қуйидаги:
— ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
— ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
— ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;
— ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш учун ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидияларни тақсимлаш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;
— тарбия муассасаларини тамомлаган етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш ва бандлигини таъминлаш каби вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб олган. 3-сектор таркибидаги Ёшлар ишлари агентлиги ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, ўз ҳудуди миқиёсида ишлар режасини тузиб чиқди.