Халқ депутатлари Фарғона вилоят Учкўприк туман кенгашидаги Ўзбекистон ХДП Депутатлик гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг тумандаги ижроси Кичик Кенагас ва Қораянтоқ МФЙларда ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, 25 фоиз объектларга архитектура ва қурилиш назорат инспекциясидан рухсатнома олинганлиги ва тегишли ҳулосалар берилганлиги аниқланди. Маиший хизмат ва сервис шаҳобчаларини барпо этиш чоралари кўрилган. Ушбу маҳалла ва қишлоқлар кесимида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқилган.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурини амалга ошириш ва белгиланган параметрлар ижросини таъминлаш юзасидан корхона, ташкилот ва ижрочиларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳар бир ҳудудда махсус 10 кишидан иборат бўлган штаблар фаолияти ташкил этилган. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига киритилган маҳалла ва қишлоқларни ҳар бир кўчалар кесимидаги манзилли рўйхатлари шакллантирилган.
Жумладан, Шох ва Шукрона кўчаларида катта йўл четларида жойлашган 108 та хонадон деворлари оқланиб, дарахтларга шакл берилган.
Маҳалладаги 8 нафар оила уй-жойларида таъмирлаш ишлари олиб борилган ва давом эттирилмоқда. Ҳудуддаги барча кўчаларда ободонлаштириш ишлари мунтаззам олиб борилмоқда.
Тегирмон кўчасида жойлашган маҳалла гузари биноси қайта таъмирланиб, аҳолига дам олиш маскани ташкил этилган.
Наймас қишлоғи шоҳ кўчасидаги маҳалла гузари биноси қайта қурилиб, биринчи қаватида савдо дўкони, ошхона ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси, эркаклар сарторошхонаси, иккинчи қаватида эса аёллар гўзаллик салони ишга туширилган.
Электр таъминоти яхшиланмоқда. Ўрганишлар вақтида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли тавсиялар берилди.