Наманган туманида депутатлар томонидан "ижтимоий дорихоналар"ни ўрганилиши давом этмоқда
Наманган туманида депутатлар томонидан

 

Фуқароларни арзон нархларда зарур дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсати самарали амалга оширилишининг муҳим шарти ҳисобланади. Хукуматимиз томонидан соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аҳолини арзон дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, шунингдек уларнинг нархларини сунъий ошириб юбориш ҳолатларининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шундан келиб чиқиб хорижда ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларини белгиланган нархларда сотиш тизими жорий этилди. Аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихона тармоқлари ташкил этилиб, аҳолига дори воситалари ва тиббиёт буюмларини белгиланган нархларда сотиш уларнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Шундан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларидаги “Ижтимоий дорихоналар” фаолияти ўрганилмоқда. Депутатлар тумандаги "Қумқўрғон" оилавий шифохона поликлиникаси қошидаги Ижтимоий дорихоналар фаолияти, жумладан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларни фуқароларга тақдим этилишини, рўйхатга киритилган зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланиши узлуксизлиги ва у ердаги шарт-шароитларни ўргандилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш