Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун байрам тадбири
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Чилонзор туман кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
ЎзХДП Чилонзор туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Донохон Маҳмудова келганларни байрам билан табриклаб, сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар инсон қадр-қимматини оширишга хизмат қилаётганига алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида узоқ йиллар юрт учун, халқ учун хизмат қилган жонкуяр инсонларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.