Депутат ташаббуси билан 5 та мактаб таъмирланмоқда
Депутат ташаббуси билан 5 та мактаб таъмирланмоқда

 

Бугунги кунда дунё бўйлаб таҳликали жараёнлар кечаётган бир пайтда юртимизда аҳолига, ўсиб келаётган ёшларга янада қулайлик яратиш, ижтимоий кўмак қамровини ошириш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Дарҳақиқат, нажот таълимда. Қаерда яхши таълим бўлса, ривожланиш ҳам ўша жойда бўлади. Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўрол Ўрозбоевнинг саъй-ҳаракати билан Жиззах вилоятидаги 5 та умумтаълим мактаби Давлат дастурига киритилиб, мукаммал таъмирланмоқда. Айни кунларда уларнинг аксарияти фойдаланишга топширилмоқда.

Жумладан, Жиззах шаҳрининг Амир Темур маҳалласида жойлашган 23-умумтаълим мактаби биноси 1983 йилларда қурилган бўлиб, 354 ўринга мўлжалланган бўлсада, бугунги кунда 870 ўқувчи таҳсил олади. Иншоот 40 йил ичида анчагина таъмирталаб бўлиб қолган эди. Бугунги кунда бино тўлиқ таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Ш.Рашидов туманидаги Олмачи маҳалласида жойлашган 20-мактаб биноси ҳам қайта қурилди. У 1980 йилда бунёд этилган бўлиб, 630 ўринга мўлжалланган мактабда 1400 нафар ўқувчи таҳсил олиб келаётган эди. Ушбу илм даргоҳини кенгайтириш, замонавий усулда таъмирлаш ишлари олиб борилди, қўшимча 330 ўринли янги бино қурилди.

Бундан ташқари, Жиззах шаҳрининг “Тинчлик” маҳалласида жойлашган 26-умумтаълим мактабида ҳам янги бино қуриш ишлари бошлаб юборилди, Жорий йилнинг ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда. Жиззах шаҳридаги 1-умумтаълим ҳамда 22-сонли кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактабларида ҳам бунёдкорлик ишлар амалга ошириляпти. Яқин кунларда улар ҳам фойдаланишига топширилади.

Депутат Ў. Ўрозбоев мактаблар таъмирини Давлат дастурига киритиш билан чекланмай, қурилиш жараёнлари қандай кетаётгани билан ҳам қизиқиб, қурувчилар билан доимий тарзда суҳбатлашиб, фойдаланилаётган материалларнинг сифати, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниш даражасини ўрганиб турибди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш