Депутатлар тиббий хизмат сифатини ўрганмоқда
Фаргона вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, ЎзХДП фракцияси аъзоси М.Ворисова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Мамажонова Бирламчи тиббий хизматни "бир қадам" тамойили асосида ташкил этиш буйича ҳудуддаги мавжуд эҳтиёж, аҳолининг таклифларини инобатга олган ҳолда оилавий поликлиникалар ва оилавий шифокорлик пунктларини ташкил этиш ижросини ўрганди.
Вилоят тиббиёт бирлашмасида юқоридаги масала юзасидан масъул раҳбарлар билан фикр алмашилди. Сўнгра Қўштепа туманига қарашли "Хумдон" МФЙ даги "Хумдон" маҳалла шифокорлик пункти, 89 ва 99-оилавий поликлиникалар фаолияти билан яқиндан танишилди.