Аъзолик гувоҳномалари топширилди
Аъзолик гувоҳномалари топширилди

Бугун Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар Яшнобод туман Кенгаши томонидан туман Маҳалла  ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими фаоллари билан   ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" ғояси асосида тадбир ўтказилди.

Таъкидланганидек, мустақиллик халқимизнинг орзу-умидлари, истакларидир. Тарих зарварақларини варақласангиз, қанчадан қанча аждодларимиз озодлик, ҳурлик учун ўз жонларини қурбон қилганига гувоҳ бўламиз. Тарихни яхши билган, ўзлигини англаган инсонгина келажакка ишонч билан қадам боса олади. Кейинги йилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, туб ислоҳотлар Ватанимизда истиқомад қилаётган ҳар бир миллат вакилини келажакка бўлган ишончини янада оширди. 

Тадбирда МФЙ нинг 14 нафар фаол раислари партия томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Партия аъзолигига қабул қилинган маҳалла раисларининг 7 нафарига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

← Рўйхатга қайтиш