Йўл-транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, энг аввало қишлоқ жойларда яшовчи аҳолининг ҳаёт фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари ҳамда ҳўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш ва улардан фойдаланиш сифатини ошириш мақсадида, шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ, Жиззах вилоятининг Янгибод туманида ҳам бир қанча ишлар амалиётга жорий этилмоқда.
Амалга оширилаётган қурилиш ишлари кенг жамоатчилик ҳамда ҳудуд депутатлари томонидан назорат қилиб борилиши муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан Ўзбекитон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги ПҚ-249-сон қарорига мувофиқ, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида туман ҳудудидаги янгидан қурилаётган ҳамда таъмирланаётган ички йўллар (пиёдалар йўлаклари) ўрганилди. Туман ҳудудидаги Баландчақир, Шодлик, Дўстлик МФЙ лари ҳудудидаги пиёдалар ҳамда автомобил йўллари синчковлик билан текширилиб, қурилиш ишларида йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан тегишли корхона ва ташкилотларга кўрсатмалар берилди.