Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши ва Ёшлар парламенти фаол ёшлари Фарғона шаҳар "ишга марҳамат" мономаркази билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. Мақсад Фарғона вилоятида банд бўлмаган ёшлар ва умумий ўрта таълим мактабини тугатиб, бугунги кунда меҳнат бозорига кириб келаётган йигит-қизларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга йўналтиришдан иборат.
Ушбу мономарказни тамомлаган ёшларга муносиб иш топишга ёрдамлашиш, йўналтириш ва кўмаклашиш учун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ёшлар билан ишлаш сектори, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши, вилоят Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлари иттифоқи ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламентининг фаол аъзолари яқиндан ҳамкорлик ишларини олиб боради.